Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Дилшод Нуралиев: «Ўзбекистон янги савияга кўтарила олади»

Баҳо:
+1 | -

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланиб, энди эътибор октябрь ойида БААда бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧга қаратилади. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этишидан хабарингиз бор. ФИФА расмий сайти ўсмирларимиз устози Дилшод Нуралиев билан уюштирилган интервьюни эълон қилди.

"Осиё жамоалари учун ФИФА мусобақаларида гуруҳ босқичидан чиқиш катта муваффақият ҳисобланади. Улар эса камида чорак финалгача етиб боришмоқда. Ўзбекистонлик ёшлар эса икки марта жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқишга муваффақ бўлди. Футбол соҳасида ривожланиб бораётган ўзбекистонликлар икки йил аввал Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда илк марта иштирок этганларига қарамай, кучли саккиз жамоа орасига киришди. Чорак финалда улар Уругвайга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Яқиндаги Туркияда якунланган 20 ёшли футболчилар ўртасидаги ЖЧда эса марказий осиёликлар Янги Зеландия ва Греция устидан ғалаба қозониб, чорак финалга чиқдилар. Мазкур икки муваффақият Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевни ҳам олдинга ундайди. Улар октябрь ойида БААда бошланадиган ЖЧда янада яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қилишади", дея кириш сўзлари билан бошланган мақола-интервью.

"Бизнинг аввалги терма жамоамиз 2011 йили Мексикада яхши натижа кўрсатди", дейди Нуралиев FIFA.com сайтига берган интервьюсида. "Биз бу сафар ўша натижани янада яхшилашга ҳаракат қиламиз. 20 ёшли футболчилардан ташкил топган терма жамоамизнинг Туркияда  қайд этган натижаси бизнинг ёш футболчиларга ҳам қўшимча куч беради. Биз ўзимизга ишонамиз ва ўз мақсадимизга эришишга қодирмиз".

Руҳий тайёргарлик
Нуралиевнинг ўзига бўлган ишончи асло асоссиз эмас. Унинг жамоаси ўтган йили сентябрь ойида Эронда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Улар Хитой билан дуранг ўйнаб, иккинчи босқичга чиққан бўлсалар, чорак финалда Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ЖЧ йўлланмасига эга бўлдилар. Япония устидан финалда қозонилган ғалаба эса ўзбекистонликларга илк қитъа чемпионлигини тақдим этди. Шунингдек, ушбу жамоа мусобақа давомида барқарор ўйин намойиш қилди. Гуруҳ босқичида Ҳиндистон устидан зафар қучилган бўлса, ярим финалда мусобақа мезбони Эрон ортда қолдирилди.

"Мураббийлар штабида психолог бор. Ўйинларда характер кўрсатишимиз учун унинг ўрни катта. Баъзи ўйинлар бўлди. Имкониятларимиз доирасида ўйнолмадик. Бунданда яхшироқ ўйнай олишимиз учун психологнинг ёрдами беқиёс. Қолган ишларни эса мураббийлар штаби амалга оширади. Машғулот давомида футболчиларнинг жанговарлик ҳолатини яхшилашга ҳаракат қиламиз. Биз ўйинчилардан бор куч билан ўйнашларини сўраймиз", дейди Нуралиев.

"Жамоамиз Осиё чемпионатида жуда катта босим остида қолиб кетди. Биз гуруҳ босқичида рақиб дарвозасига жуда кўп голларни ура олмадик, футболчилар ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсата олмадилар. Лекин чорак финалга чиқиб олганимиздан кейин мен футболчиларни хотиржам ўйнашга чақирдим. Улар кўрсатмаларимга амал қилишди ва биз ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Умид қиламан, шогирдларим ЖЧда ҳам ўз характерларини намойиш қила олишади. Улар мамлакатимиздаги энг иқтидорли футбочлилардир. Улар буни исботлашни исташади", дейди ўзбекистонлик мураббий.

Етакчи футболчи
Қитъа чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар орасида дарвозабон Сарвар Каримов пенальтилар сериясида маҳорат кўрсатди. Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўйинчиси гуруҳ босқичининг дастлабки 2та ўйинида захира ўриндиғида қолдирилди. У Сурияга қарши ўйиндан бошлаб майдонга туша бошлади ва мусобақа охиригача ўз ўрнини бошқа амплуадошларига бермади. Масалан, у Жанубий Корея ва Японияга қарши муҳим ўйинларда қаҳрамонлик кўрсатди. "У қитъа чемпионатида яхши ўйнади ва Сарвар энди бизнинг биринчи рақамли дарвозабонимиз ҳисобланади", дейди бош мураббий.

Дарвозада Каримов ишончли ўйнаган бўлса, ҳужумда Акобир Тўраев бошқалардан ажралиб турди. У икки марта рақиб дарвозасига муҳим бўлган голларни уришга муваффақ бўлди. Жанубий Корея ва Японияга қарши бўлиб ўтган ўйинларда ҳисоб 1:1 натижаси билан якунланди ва ҳар иккала ўйинда гол Тўраев ҳисобига ёзилди.

"Осиё чемпионатига киришганимизда Тўраев асосий таркиб ўйинчиси эасди. Лекин машғулотлар орқали мен унинг салоҳиятини яхши билардим. Биз уни плей-офф босқичи учун асраб ўтирдик ва у ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш қилди. Шундан бери у асосий таркиб футболчисига айланган ва ҳозир ҳам яхши формасини сақлаб турибди", дейди Нуралиев.

БААда ўтадиган ЖЧга тайёргарликни ўзбекистонликлар июль ва август ойларида ҳам давом эттиришади. Улар миллий чемпионатнинг Биринчи лигаси клублари ва ЖЧ иштирокчилари — БАА ва Эрон билан ўртоқлик ўйинларини ўтказишади. Шунингдек, мураббий ўз эътиборини фақат ЖЧга қаратиб қолмасдан, узоқ муддатли мақсадларни ҳам кўзламоқда.

"Жаҳон чемпионатида ажойиб натижага эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Лекин бизнинг бош мақсадимиз миллий терма жамоага футболчиларни тайёрлаб беришдан иборат. Улар бизнинг келажагимиздир", дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 12:41, 17.07.2013.
Ўқилди: 5195 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.