Кириш Регистрация

Футзал. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун IV ёшлар ёзги Олимпиадасига йўлланма учун майдонга чиқади

Баҳо:
+ | -

Баҳрайн Қироллиги мезбонлик қилаётган III Осиё ўсмирлар ўйинлари ниҳоясига етмоқда. Мусобақанинг сўнгги босқичида барча спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланмоқда.

Бугун совриндорларни аниқлаш навбати футзал турига етиб келди — дастлаб бронза медали эгалари номи маълум бўлади, шундан сўнг финал учрашуви ўтказилади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун, Тошкент вақти билан соат 18:00 да, 3-ўрин учун баҳсда Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ярим финалда таиландликлар Афғонистон жамоасига 1:9 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Бронза медали учун курашда жамоаларнинг имкониятлари деярли тенг. Ким ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиб, ҳужумда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланса, ўз мақсадига эришади.

Ўзбекистон ўсмирларига бугунги баҳсда омад ва ғалаба тилаймиз!

Эслатма: Осиё ўсмирлар ўйинларида совриндор бўлган жамоалар 2026 йилда Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган IV Ёшлар Ёзги Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритишади.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 09:31, 30.10.2025.
Ўқилди: 742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик