Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари рақамларда

Баҳо:
+1 | -

Бутунжаҳон талабаларининг ёзги Универсиада ўйинлари илк бор 1959 йил Турин шаҳрида (Италия) ўтказилган. Биринчи қишки Универсиада ўйинларига эса 1961 йили Шамони (Франция) шаҳри мезбонлик қилган. 1981 йилга қадар жуфт йиллари ёзги, тоқ йиллари эса қишки Универсиада ўйинлари ўтказилиб келинган. 1981 йилдан бошлаб ёзги ва қишки Универсиада ўйинлари бир йилда (икки йил оралиғида) ташкил этилади.

2013 йилнинг 6-17 июль кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида XXVII ёзги Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари зўр муваффақият билан ўтказилди. Мазкур ўйинларда 162 давлатдан 10.442 нафар талаба спортчи, 351 комплект медаллар учун спортнинг 27 турида баҳс олиб бордилар. Улар иштирокларидаги мусобақаларни 2297 нафар ҳакам (824 нафари халқаро тоифадаги ҳакам) бошқариб бордилар. Ўзбекистондан 8 нафар ҳакам мусобақаларда иштирок этди.

Универсиада-2013 ўйинларида 162 давлатдан 70 тасига медалларни қўлга киритиш насиб этди. Шундан 42 давлат вакилларигина мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлдилар.

Ўйинлар давомида жами 1165 та медал (353 олтин, 351 кумуш, 461 бронза) ўз эгаларига топширилди. Энг кўп – 292 та медални (155 олтин, 75 кумуш, 62 бронза) Россия делегацияси аъзолари қўлга киритдилар. Мусобақаларда иштирок этган 92 давлат вакиллари эса бирорта ҳам медалга сазовор бўлмадилар.

Россиялик сузувчи Владимир Морозов мусобақалар давомида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига эгалик қилди. Ўзбекистон делегацияси аъзоларидан Зайлобиддин Ортиқов белбоғли курашнинг классик усули бўйича ўтказилган беллашувларда кумуш, эркин усулда эса бронза медали билан тақдирланди.

Энг кўп спортчига (672 нафар) Россия делегацияси эга бўлган бўлса, Жазоир, Андорра, Гвения-Бисау, Жибути, Исландия, Лесото, Малдив ороллари, Самао, Сан-Марино, Сурия ва Самали давлатларидан бор-йўғи биттадан спортчи иштирок этди.

Мусобақаларни ўтказиш учун жами 64 иншоатдан (шундан 33 таси спорт иншоати) фойдаланилди.

Мусобақалар давомида Универсиада шаҳарчасида 15.000 нафар иштирокчи истиқомат қилди. Шаҳарчада жойлашган ресторанда эса ҳар куни 50.000 порция таомлар тайёрланди. Бундан ташқари Универсиада ўйинларида давомида унинг қатнашчилари 2 миллион литрдан ортиқ сув ичишгани қайд этилди.

Ўзбекистон делегациясидан ўрин олган спортчилар сони ҳам аввалги йилги Универсиада ўйинларидан сезиларли даражада фарқ қилди. Бу йилги мусобақаларда 55 нафар юртдошларимиз спортнинг 10 та турида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилдилар.

Эътиборлиси, Қозон шаҳридаги спорт ареналарида майдонга тушган 55 нафар спортчимиздан 22 нафари совриндор бўлди. Мардонавор спортчиларимиз 12 кунлик мусобақаларнинг якунларига кўра 2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медалига эгалик қилиб, умумжамоа ҳисобида 22-ўринни, медаллар сонига кўра эса 13-ўринни эгаллашди.

Мамлакатимиз делегацияси медаллар сонига кўра ўйинларда иштирок этган 140 давлатни ортда қолдирди. Бу борада ҳамюртларимиз Таиланд, Канада, Исроил, Туркия, Португалия, Руминия, Мексика, Куба, Буюк Британия, Бельгия, Болгария, Аргентина, Испания, Швейцария, Греция, Голландия каби спорт соҳасида дунёга донг таратган давлатлардан ҳам ўзиб кетишди. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга Давлат томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликлар самарасидир.

Агарда қўлга киритилган медаллар бўйича ҳамюртларимизнинг иштирокларини сарҳисоб қиладиган бўлсак, энг яхши кўрсаткичга чарм қўлқоп усталаримиз эга эканликларига гувоҳ бўламиз. Яъни Универсиада ўйинларида иштирок этган 9 нафар боксчимиздан 8 нафарини совриндорлар сафидан ўрин эгаллаши, ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

Энг енгил вазнда Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг) Универсиада ўйинларининг олтин медалини қўлга киритган бўлса, Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг), Хуршидбек Норматов (-69 кг), Азизбек Абдуғофуров (-75 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) – кумуш, Жасурбек Латипов (-52 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг) – бронза медалларига сазовор бўлдилар. 

Сермаҳсуллик борасида юртимиз оғир атлетикачиларининг эришган натижаларига ҳам кўпчилик ҳавас кўзи билан боқмоқда. Эътиборлиси, Қозон шаҳрига йўл олган тўрт нафар оғир атлетикачимиздан уч нафари шоҳсупага кўтарилдилар.

2011 йилги жаҳон чемпионати совриндори Руслан Нурудинов (-105 кг) олтин медални қўлга киритиш билан бирга, икки бор (даст кўтариш (190 кг) ва иккикураш (412) мусобақалари якунига кўра Универсиада ўйинларининг рекордини ўрнатди. Бундан ташқари Улуғбек Алимов (-77 кг) кумуш, Манзурахон Мамасолиева (-69 кг) эса бронза медалига сазовор бўлдилар. Яна бир оғир атлетикачимиз Маҳлиё Тоғаева (-48 кг) тўртинчи ўринни эгаллади.

Универсиада ўйинларида белбоғли курашчиларимиз бир кумуш (Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг) классик усул) ва учта бронза (Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг) эркин усул, Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг) эркин усул, Замира Аҳмедова (-52 кг) эркин усулда) медалларни қўлга киритдилар. Эслатиб ўтамиз, Универсиада гиламларида 8 нафар полвонимиз беллашувларда иштирок этдилар.

Медалларни қўлга киритиш борасида тўртинчи кўрсаткич дзюдо усталаримизга тегишли. Универсиада ўйинларига йўл олган 8 нафар полвонимизда икки нафари Яҳё Имомов (-81 кг, кумуш) ҳамда Сойиб Қурбонов (-100 кг, бронза) совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.

Делегациямиз ҳисобидаги яна биттадан медалга самбочимиз Суҳроб Остонаев (-90 кг) ҳамда байдарка ва каноэда (тўрт кишилик, 200 м) Ильдар Қаюмов, Мирзиёджон Ҳожиев, Дилшод Йўлдошев, Муроджон Азметов тўртлиги сазовор бўлдилар.

Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида совринли ўринларни эгаллаган ўзбекистонлик спортчиларга олтин медал учун – 40.000.000 сўм (мураббийларига 20.000.000 сўм), кумуш медал учун – 30.000.000 сўм (мураббийларига 15.000.000 сўм) ва бронза медал учун – 20.000.000 сўм (мураббийларига 10.000.000 сўм) пул мукофотлари жорий этилди.

Қуйида XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида совриндор бўлган юртимиз спортчилари берилган:
Олтин – Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг, бокс)
Олтин – Руслан Нурудинов (-105 кг, оғир атлетика)

Кумуш – Яҳё Имомов (-81 кг, дзюдо)
Кумуш – Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг, белбоғли кураш, классик усул)
Кумуш – Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг, бокс)
Кумуш – Хуршидбек Норматов (-69 кг, бокс)
Кумуш – Азизбек Абдуғофуров (-75 кг, бокс)
Кумуш – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс)
Кумуш – Улуғбек Алимов (-77 кг, оғир атлетика)

Бронза – Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Замира Аҳмедова (-52 кг, белбоғли кураш, эркин усул)
Бронза – Сойиб Қурбонов (-100 кг, дзюдо)
Бронза – Жасурбек Латипов (-52 кг, бокс)
Бронза – Элшод Расулов (-81 кг, бокс)
Бронза – Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг, бокс)
Бронза – Манзурахон Мамасолиева (-69 кг, оғир атлетика)
Бронза – Суҳроб Остонаев (-90 кг, самбо)
Бронза – Тўрт кишилик қайиқда (каноэ, 500 метр) Илдар Қаюмов, Мирзиёджон Ҳожиев, Дилшод Йўлдошев, Муроджон Азметов.

XXVII Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига энг кўп 8 тадан медални Андижон Давлат Университети ҳамда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти талабалари келтирдилар.

Андижонлик талаба спортчилар мазкур мусобақада – 2 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 4 та бронза медалига сазовор бўлдилар.

Қуйида, XXVII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида совринли ўринларни эгаллаган Андижон Давлат Университети талабалари берилган.
Олтин – Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг, бокс),
Олтин – Руслан Нурудинов (-105 кг, оғир атлетика),

Кумуш – Хуршидбек Норматов (-69 кг, бокс),
Кумуш – Азизбек Абдуғофуров (-75 кг, бокс),

Бронза – Жасурбек Латипов (-52 кг, бокс),
Бронза – Мирзоҳиджон Абдуллаев (+91 кг, бокс),
Бронза – Суҳроб Остонаев (-90 кг, самбо),
Бронза – Манзурахон Мамасолиев (-69 кг, оғир атлетика).

Медалларни қўлга киритиш бўйича кейинги ўринни Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбий институти банд этди. Мазкур олий ўқув юрти талабалари 4 та кумуш ва 4 та бронза медали билан тақдирландилар. Булар,
Кумуш – Зайлобиддин Ортиқов (-80 кг, белбоғли кураш),
Кумуш – Фазлиддин Ғоипназаров (-60 кг, бокс),
Кумуш – Рустам Тўлаганов (-91 кг, бокс),
Кумуш – Улуғбек Алимов (-77 кг, оғир атлетика),

Бронза – Зайлобиддин Ортиқов (-75 кг, белбоғли кураш),
Бронза – Сойиб Қурбонов (-100 кг, дзюдо),
Бронза – Нозимжон Иброҳимжонов (-90 кг, белбоғли кураш).
Бронза – Тўрт кишилик қайиқда (каноэ, 500 метр) Илдар Қаюмов, Мирзиёджон Ҳожиев, Дилшод Йўлдошев, Муроджон Азметов.

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг икки нафар талабалари – Яҳё Имомов (-81 кг, дзюдо) кумуш медали, Элшод Расулов (-81 кг, бокс) эса бронза медали соҳиби бўлди.

Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида шоҳсупага кўтарилган яна бир спортчимиз Замира Аҳмедова (-52 кг, белбоғли кураш) Урганч Давлат Университети талабаси ҳисобланади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:41, 17.07.2013.
Ўқилди: 9039 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.