Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Реал Мадрид” УЕФАни судга бериб, 4,5 млрд евро товон пули талаб қилмоқчи

Баҳо:
+ | -5

“Реал Мадрид” Европа футбол уюшмаси (УЕФА)дан 4 миллиард евродан ортиқ миқдорда товон пули талаб қилмоқчи. Клуб Европа Суперлигаси лойиҳаси бекор қилингани сабаб катта молиявий зарар кўрганини билдирмоқда.

Financial Times нашрига кўра, “Реал Мадрид” мутахассислари тайёрлаган ҳужжатларда клуб 2021-йилдан бери УЕФА қарори туфайли 4,5–4,7 миллиард еврога тенг даромаддан маҳрум бўлгани қайд этилган. Бу ҳисоб-китобларга стадиондан тушадиган пуллар, телетрансляция ва реклама даромадлари киритилган.

Клубга яқин манбаларнинг айтишича, “Реал Мадрид” тез орада судга 4 миллиард евродан ортиқ миқдорда расмий даъво киритади.

Бу воқеа Мадрид вилояти судининг УЕФА, Ла Лига ва Испания футбол федерацияси (RFEF) шикоятини рад этганидан сўнг юз берди. Суд УЕФА тўрт йил аввал Суперлига лойиҳасини тўхтатиб, ўз мавқеини суиистеъмол қилган деган қарорга келди.

Суперлига дастлаб 20 та клубдан ташкил топиши режалаштирилган, улардан 15 таси, жумладан “Реал Мадрид”, доимий аъзо сифатида қатнашиши керак эди. Бироқ лойиҳа жамоатчилик ва сиёсатчиларнинг кескин норозилигидан сўнг эълон қилинганидан 72 соат ўтмай тўхтатилди.

Кейинчалик лойиҳани юритган А22 Sports Management компанияси уни “Unify Legaue” деб қайта номлаб, очиқ рақобат тарафдори эканини билдирган.

“Реал Мадрид” суд қарорини клуб фойдасига деб баҳолади ва УЕФА Европа қонунларини жиддий равишда бузганини таъкидлади. Клуб бу ҳолат товон пули ундириш учун ҳуқуқий асос бўлишини маълум қилди. 2023 йил декабрь ойида Европа Иттифоқи суди ҳам УЕФА клублар ва футболчиларга Суперлигага қўшилган тақдирда санкция қўллаш билан таҳдид қилгани ноқонуний эканини эътироф этган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:18, 30.10.2025.
Ўқилди: 3269 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.