Кириш Регистрация

«Бунёдкор» футболчиси фаолиятини Қозоғистонда давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” клуби ҳимоячиси Ицуке Урата фаолиятини Қозоғистон Премьер-лигасида давом эттириши мумкин, деб хабар берди Sports.kz нашри Aladop.kz'га таяниб.

Манбага кўра, Уратанинг “Бунёдкор” билан тузган шартномаси 2025 йилнинг охирида якунланади ва япониялик футболчи клубда қолишни режалаштираётгани йўқ.

Унга Қозоғистоннинг бир нечта жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида асосий номзод сифатида “Актобе” тилга олинмоқда. Агар Николай Костов жамоаси ҳимоячи Богдан Ватежелуни сақлаб қололмаса, у ҳолда Урата даражасидаги футболчини олишга ҳаракат қилиши тайин.

Жорий мавсумда 28 ёшли Урата “Бунёдкор” сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Киритилди: 12:01, 01.11.2025.
Ўқилди: 1095 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик