Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

“Арсенал”нинг собиқ футболчиси йўқолган ити учун 20 минг доллар мукофот эълон қилди

Баҳо:
+ | -

“Астон Вилла” ва “Арсенал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Мексиканинг “Пумас” жамоасида тўп сураётган Аарон Ремси йўқолган ити ҳақида маълумот берган кишига 20 минг доллар мукофот ваъда қилди. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. Унинг севимли ити — Хейло (беагле зотли) 9 октябрь куни бедарак йўқолган.

Хабар берилишича, Хейло ой бошида Мексиканинг Сан-Мигел-де-Аленде шаҳрида, Ҳипстерриэр ҳайвонлар бошпанаси яқинида ғойиб бўлган. Шундан буён итнинг изидан ҳеч қандай дарак йўқ. Ремси бу воқеадан сўнг ижтимоий тармоқларда мурожаат билан чиқди:

“Камералар ишламаган, гувоҳлар ҳам, излар ҳам йўқ. Биз шунчаки Хейло билан хайрлашмоқчимиз, аммо у тирикми ёки йўқми — билмаймиз”, деб ёзди у.

Ремси Хейлонинг қора-оқ суратини “Сени яна бир бор бағримга босиш учун нима беришни ҳам билмайман, Хейло” деган сўзлар билан жойлаштирди.

Футболчининг рафиқаси Колин ҳам итни излаш ишларида фаол иштирок этмоқда:

“Мен Хейло шунчаки ғойиб бўлганига ишонмайман. Уни кимдир олиб кетган бўлиши мумкин. Илтимос, суратни тарқатинг. У тирик ёки йўқлигидан қатъи назар, топишимиз керак. Мукофот бор. Агар кўрсангиз, илтимос, дарҳол бизга хабар беринг”.

Хейло Ремси оиласининг аъзоси сифатида 10 йилдан ортиқ вақт давомида улар билан бирга яшаб келган. Улар билан Англия, Италия ва энди Мексикада ҳамроҳлик қилган. Ремсининг уч ўғли — Сонни, Томас ва Тедди — итнинг йўқолишидан қаттиқ хафа эканлиги айтилмоқда.

Ремси ҳозир ҳам ижтимоий тармоқларда Хейло ҳақидаги сурат ва видеоларни улашиб, кўнгиллилар, ҳайвонлар бошпаналари ҳамда шахсий терговчилар билан биргаликда қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:17, 01.11.2025.
Ўқилди: 1217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.