Эроннинг "Персеполис" клуби бош мураббийи Осмар Виейра жамоанинг ўзбекистонлик вингери Остон Ўруновни танқид қилди.
«Ўрунов охирги икки йилга нисбатан пасайиб қолган. Ҳозирги Ўруновни танимаяпман! У «Персеполис»да асосий ўйинчига айланиш учун ўзини аввалги формасига қайтариши шарт», - дея 50 ёшли бразилиялик мутахассис сўзларини келтиради Uzbekistan Legionaries.
Жорий мавсумда Ўрунов жами 8 та ўйинда 1 та голли узатма амалга оширди. "Персеполис" ҳозирда Эрон чемпионатида 12 очко билан 8-ўринда кетмоқда.













