«Рома» афсонаси Даниэле Де Росси «Женоа» бош мураббийи лавозимига асосий номзодлар қаторига киритилган. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.
Франциялик мутахассис Патрик Виейра 1 ноябрь куни ўз лавозимидан озод этилган эди. Яқинда бўладиган «Сассуоло»га қарши баҳсда жамоани вақтинчалик мутахассислар дуэти — Роберто Мургита ва Доменико Кришито бошқариб туради.
Ҳозирда А Серия жадвалида 9 турдан кейин бор-йўғи 3 очко билан охирги ўринда бораётган «Женоа» шундан сўнг доимий бош мураббий излашни бошлайди.
Эҳтимол, Кришито ва Мургита жамоа бошқарувида узоқроқ қолиши ҳам мумкин. Шунингдек, бош мураббий лавозимига Раффаэле Палладино, Паоло Ваноли, Лука Готти ва Даниэле Де Росси номзод сифатида кўрилмоқда. Де Росси 2024/25 мавсумида «Рома»ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди.













