Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЎФФ президенти футзал бўйича миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 4–11 ноябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти — Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган VI Ислом бирдамлик ўйинларида футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Мусобақа олдидан, бугун Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов миллий терма жамоа аъзолари билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида федерация раҳбари жамоа аъзоларига ўзининг самимий тилакларини изҳор этиб, уларни масъулиятли мусобақада Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишга чорлади.

“Ватан шаъни, миллат шарафи ҳар нарсадан улуғ. Буни ҳеч қачон ёддан чиқарманг. Сизнинг ҳар бир ўйинларингиз меҳнаткаш халқимиз ва футбол ишқибозларимизнинг диққат-эътиборида бўлади. Ютуқ ва ғалабаларингиз ортида миллионлаб инсонларнинг орзу-умидлари туради. Шу боис, бор куч ва маҳоратингизни ишга солиб, мухлислар ишончини оқлаб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишингиз лозим. Биз сизларга ишонамиз!” — деди Бекзод Маматқулов.

ЎФФ президенти миллий жамоадан ҳужумкор ва чиройли ўйин, мухлисларга қувонч улашадиган натижалар кутаётганини алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев жамоа Ислом бирдамлик ўйинларига пухта тайёргарлик кўрганини маълум қилди. Шунингдек, жамоа етакчи футболчилари — Машраб Адилов ва Элбек Тўлқиновлар ҳам сўзга чиқиб, мусобақада муносиб иштирок этиш, Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришни мақсад қилишганлигини билдиришди.

“Турнир давомида жамоа аъзолари бор куч ва ғайратларини сафарбар этиб, мухлисларимизни қувонтирадиган натижалар ва албатта юртимизга ёруғ юз билан қайтиш ниятидамиз,” — деди жамоа сардори Машраб Адилов.

Йиғилиш якунида терма жамоа аъзолари олдида Ватан шаъни ва халқ ишончи турганлиги яна бир бор таъкидланиб, нуфузли беллашувларда футзалчиларимизга омад ва зафарлар тиланди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2 ноябрь куни Саудия Арабистонига учиб кетади ва 4 ноябрь санасидан Ислом Бирдамлиги ўйинларидаги иштирокини бошлайди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 21:11, 02.11.2025.
Ўқилди: 502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.