Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Трент: "Хаби Алонсо ҳозир ҳам тўп билан жуда яхши ҳаракат қилади"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд бош мураббий Хаби Алонсо ҳақидаги фикрларини айтди.

Англиялик футболчи ўтган ёзда «Ливерпуль»дан «қаймоқранглилар» сафига кўчиб ўтган эди — айнан шу жамоаларда бир вақтлар Алонсо ҳам тўп тепган.

«Бизнинг биринчи суҳбатимизда мен Алонсога шундай дедим: уни ва Жеррардни кузатар эканман, пас — бу санъат эканини англадим. Уларнинг узатмаларида ўзига хос “овоз” бор эди. Билмайман, одамлар тушунади ёки йўқ, лекин яхши паснинг овози ҳар доим алоҳида бўлади.

Алонсо менинг кумирим бўлган. Мен унга ҳавас қилардим ва унинг узатма бериш услубини такрорлашга уриниб келганман. Ҳатто ҳозир ҳам у машғулотларда тўп билан ишлаганда, мен унинг ҳаракатларини қайтаришга ҳаракат қиламан. У ҳали ҳам тўп билан жуда яхши, ўйинни аъло даражада ҳис қилади. Унинг интеллектуал даражаси машғулотларда ҳам яққол кўриниб туради», — дея Трентнинг сўзларини келтирган The Touchline нашри.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни «Реал» Чемпионлар лигаси доирасида сафарда «Ливерпуль» билан «Энфилд»да баҳс олиб боради.

Киритилди: 07:47, 03.11.2025.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.