"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Витинья ЕЧЛ 4-тури доирасидаги "Бавария"га қарши ўйин олдидан мюнхенликлар ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида гапирди.
"У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, ҳар мавсум ажойиб натижаларни кўрсатмоқда. У бу мавсумни ажойиб тарзда бошлади, ақл бовар қилмайдиган рақамларни қайд этмоқда" - деди Витинья матбуот анжуманида.
"ПСЖ" - "Бавария" ўйини 5 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. Кейн жорий мавсум Чемпионлар лигасида учта ўйинда 5 та гол урди.













