Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Анчелотти: "Мен Винисиус билан "эл-класико"даги воқеа ҳақида гаплашдим"

Баҳо:
+-1 | -

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти яқинда бўлиб ўтган Винисиус Жуниор билан боғлиқ можарога муносабат билдирди.

Бразилиялик вингер "Барселона"га қарши ўйинда захирага олинганидан кейин очиқчасига норозилик билдириб, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсога эътироз билдирди. Кўп ўтмай, матбуотда футболчининг мураббий билан муносабатлари ёмонлашгани ҳақида миш-мишлар тарқалди, шунингдек, юлдузнинг клубни тарк этиши ҳақида янги гап-сўзлар пайдо бўлди.

"Мен Вини билан унинг "класико"даги захирага олинганига муносабати ҳақида гаплашдим. У хатога йўл қўйди ва буни унга очиқ айтди деб ўйлайман. У ўзининг ноҳақлигини аллақачон тушуниб етган, узр сўраган, энди муаммо ҳал бўлди, деб ўйлайман," - деди матбуот анжуманида Бразилия терма жамоасини бошқараётган Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис жорий йилнинг май ойи охирида "Реал"ни тарк этган эди.

Киритилди: 05:47, 04.11.2025.
Ўқилди: 888 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.