Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

FIFAнинг апелляция қўмитаси Малайзияга нисбатан белгиланган жазо чорасини ўз кучида қолдирди

Баҳо:
+ | -

FIFAнинг апелляция қўмитаси Малайзия терма жамоасининг етти нафар футболчисига нисбатан ҳужжатларни сохталаштиргани сабабли берилган жазони ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Жазога тортилган футболчилар — Габриэль Палмеро, Факундо Гарсес, Родриго Олгадо, Иманол Мачука, Жоау Фигеиредо, Хон Ирасабал ва Хектор Хевел хужжарларни сохталаштириш билан боғлиқ FIFA интизом кодексининг 22-моддасини бузганлик учун жазоланди. Унга кўра, номи келтирилган спортчилар 12 ойга футболдан четлатилди. Шунингдек, уларнинг ҳар бири 2 минг швейцария франки (2 200 доллар) миқдорида жарима тўлайди.

Малайзия футбол ассоциациясига ҳам жазо тайинланган. Унга кўра, ушбу футболчилар 2025 йил 10 июнь куни Вьетнамга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубоги–2027 саралаш учрашувида Малайзия сафида майдонга тушган. Шундан сўнг, FIFAга уларнинг айримлари (Гарсес, Олгадо, Фигеиредо, Ирасабал ва Хевел) бўйича шикоят келиб тушган. Мазкур шикоят тўлиқ ўрганиб чиқилган ва ушбу қоидабузарликни содир этгани учун Малайзия футбол ассоциациясига 350 минг швейцария франки (385 минг доллар) миқдорида жаримага тортилди.

Футболчилар ва ассоциация FIFAдан расмий асосланган қарорни олиш учун 10 кун ичида сўров юбориши мумкин. Шундан сўнг улар 21 кун ичида Спорт арбитраж судига (CAS) апелляция бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:51, 04.11.2025.
Ўқилди: 785 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.