Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЎФФ Ижроқўми ўсмирлар футзали тараққиётининг истиқболли йўналишларини белгилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ўсмирлар терма жамоасининг III Осиё ёшлар ўйинларидаги иштироки ҳамда келгуси режалар муҳокама қилинди.

ЎФФ Президенти Бекзод Маматқулов Баҳрайн–2025 мусобақаси футзал бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этган илк халқаро расмий мусобақа сифатида тарихдан жой олиши баробарида, ўсмир футзалчиларимиз учун катта тажриба мактаби бўлганлиги, ўсмирларимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя этиб, кучли тўртликка кирганлигини, медаллар учун охирги кунгача курашганлигини таъкидлади. Шу билан биргаликда барча ўйинларни таҳлил этиш, мағлубиятлардан тегишли хулоса чиқариш зарурлигини уқтирди. Ўз навбатида Осиё Ёшлар ўйинлари бутун мамлакат спорт жамоатчилиги учун ҳам муҳим воқеа бўлганлигини қайд этди. Шу билан бирга, Осиё Олимпия Кенгаши қитъа ёшларининг навбатдаги форуми — 2029 йилги Осиё ёшлар ўйинларини Тошкент шаҳрида ўтказишни ишониб топширгани Ўзбекистон спортига бўлган халқаро ишонч ва эътирофдан далолатдир.

Бу йил биринчи марта ўтказилаётган “ЎФФ Президенти кубоги” ёш футзалчилар учун катта имконият бўлади. Мусобақа уларга мунтазам ўйин амалиёти, тажриба ва маҳорат ошириш имконини яратади. “Бу ёш истеъдодлар – келажакда миллий футзалимиз пойдевори бўлишади. Уларнинг ўсиши ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш муҳим. Шу мақсадда "ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида иштирок этувчи Ёшлар терма жамоасини айнан шу ўсмирлар жамоаси негизида шакллантирилиши мақсадга мувофиқ”, – деди Маматқулов.

ЎФФнинг “Мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш Регламенти”га кўра, Олий лига жамоалари камида бир нафар 2009 йил ва ундан кейин туғилган футболчини қайдномага киритиши белгиланган. Ушбу тартиб “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасида янада такомиллашиб, 16 ёшли футзалчининг асосий таркибда майдонда ҳаракат қилиши, захирага олинганда ҳам фақат шу ёшдаги ўйинчига алмаштирилиши шарт қилиб қўйилганлиги ёшларга бўлган эътиборнинг ошаётганини кўрсатади.

ЎФФ раҳбари 2029 йилги Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарликни бугундан бошлаш зарурлигини таъкидлади. 2026 йил бошидан барча вилоятларда сайёр танловлар ўтказилиб, 2013 йил ва ундан кейин туғилган иқтидорли ёшларни саралаш, улар билан мунтазам машғулотлар ўтказилиб, кучли жамоани шакллантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

ЎФФ Ижроқўми йиғилишида қатор муҳим қарорлар қабул қилинди:

- Ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Константин Свиридовга Баҳрайн–2025 да иштирок этган ўсмирлар жамоаси негизида янги жамоани шакллантириш;

- “ЎФФ Президенти кубоги”да Ёшлар жамоасининг муносиб иштироки учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

- 2026 йилнинг биринчи чорагидан янги мураббийлар штаби 2013 йил ва ундан кейин туғилган истеъдодларни жамлаш ва жамоани шакллантиришга киришади.

Шунингдек, Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитаси қарорига кўра ўсмирлар терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Дилшод Рахматов билан меҳнат шартномаси муддати якунланганлиги боис тугатилди. Федерация унга самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

ЎФФ раҳбарияти таъкидлаганидек, футзалимизда авлодлар алмашинув узлуксиз ва тизимли кечиши лозим. Ўсмирлар жамоаси — Ёшлар терма жамоаси учун, Ёшлар терма жамоаси эса — Миллий терма жамоа учун муносиб ўринбосарлар етказиб бериши устувор йўналиш бўлиб қолади.

Янги режалар, ёшлар билан тизимли иш олиб бориш, ички ва халқаро мусобақаларда мунтазам иштирок этиш, тажриба ва маҳоратни ошириш — буларнинг барчаси мамлакатимиз футзалининг истиқболи ва келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 20:17, 04.11.2025.
Ўқилди: 305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.