Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Футзалчиларимиз Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонида бошланган VI Ислом бирдамлик ўйинларининг футзал мусобақаси доирасида бугун дастлабки баҳслар ўтказилди. "А" гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқди.

Биринчи бўлим тенгкурашлар остида кечди. Голлар эса таймнинг сўнгги дақиқасида урилди. Абдулла Али Алмачраби дабл-пенальтидан ҳисобни очди — 1:0. Бироқ жамоамиз тезда жавоб қайтарди: шу дақиқадаёқ Музаффар Ахаджонов гол уриб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Иккинчи бўлимда ўзбекистонлик футзалчилар устунликни тўлиқ ўз қўлига олди. 27-дақиқада Муҳаммадали Ҳусанбоев жамоамизни олдинга олиб чиқди — 1:2. Орадан беш дақиқа ўтиб Акбар Усмонов ҳисобни 1:3 қилиб оширди. 34-дақиқада Машраб Одиловнинг голи устунликни янада мустаҳкамлади — 1:4.

Учрашув сўнгида Саудия терма жамоаси бешинчи ўйинчи тактикаси остида ҳаракат қила бошлади. Бунинг натижасида Солиҳ Мари Алқарний битта жавоб тўпини киритган бўлса, дарвозабонимиз Аббос Элмуродов бешинчи голимизга муаллифлик қилди — 2:5!

Бу натижа билан Ўзбекистон терма жамоаси “A” гуруҳида илк турни ишончли ғалаба билан якунлади.

VI Ислом бирдамлик ўйинлари. “A” гуруҳи, 1-тур
Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 2:5
Голлар:
1:0 — Абдулла Али Алмачраби (20')
1:1 — Музаффар Ахаджонов (20’)
1:2 — Муҳаммадали Ҳусанбоев (27')
1:3 — Акбар Усмонов (32')
1:4 — Машраб Одилов (34')
2:4 — Солиҳ Мари Алқарни (38')
2:5 — Аббос Элмуродов (39')
Огоҳлантириш: Хайрулло Солихов (5')

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:49, 04.11.2025.
Ўқилди: 991 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик