"Реал" президенти Флорентино Перес ушбу ҳафта охирида Англияга жўнаб кетади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
66 ёшли функционер Лондонга келиб "Тоттенхэм" вакиллари билан учрашиб, Гарет Бэйл трансфери масаласида шахсан ўзи суҳбатлашиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Реал" Бэйл учун 60 миллион евро тўлашга тайёр экани хабар қилинганди.