Мадриднинг "Атлетико" клуби марказий ҳимоячиси Робин ле Норман жароҳат олди.
Marca хабарига кўра, 28 ёшли испаниялик футболчи орқа сон мушаги ёрилиши сабаб 6-9 ҳафтага сафдан чиққан.
Ле Норманд жорий мавсумда "матрасчилар"нинг 14 та ўйинида 2 та гол уришга эришганди.













