Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Анваржон Солиев «Пахтакор» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+1 | -

«Бунёдкор» ҳужумчиси Анваржон Солиев «Пахтакор»га қўшилди. Бу ҳақда 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони расмий сайти хабар бермоқда.

«Шу тариқа жамоамизга давралар оралиғида яна бир футболчи келиб қўшилди. Солиевнинг тажрибаси ва маҳорати жамоамизга иккинчи даврада қўл келиши табиий. Бундан ташқари, у ёш ҳужумчиларимизга турли маслаҳатлар бериб, қимматли тажрибаси билан уларнинг ўсишига ёрдам бериши, шубҳасиз», - дейилади «Пахтакор» расмий сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Анваржон Солиев бунгача 2001-2007 йилларда ҳам «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган, бир неча бор Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳсларида, шунингдек, 2007 йилги МДҲ Чемпионлар кубогида ғолиб чиққан эди.

Қайд этиш жоиз, Анваржон Солиев «Бунёдкор»да 2008-2013 йиллар оралиғи давом этган фаолияти давомида жами 157 учрашувда майдонга тушиб, 65та гол уришга муваффақ бўлган ва жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда 80та ўйинда «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилиб, 43та гол урган Ривалдо турибди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 19:44, 18.07.2013.
Ўқилди: 7034 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик