Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Али Ашур: «Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман»

Баҳо:
+ | -

«Ал-Холидия» — “Андижон (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Али Ашур қатнашди.

— Натижа учун қаттиқ ҳаракат қилдинглар. Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

— Авваламбор, биз уч очко олиш учун ҳаракат қилдик. Аммо ўйин 0:0 билан тугади. Бу «Андижон»ни тўртинчи ўйиники, гол ҳам урмаяпти, гол ҳам ўтказмаяпти. Биз қаттиқ ҳаракат қилдик. 100 фоиз кураш олиб бордик. Статистакага қарасанглар ҳам, 63 фоизга тўпга эгалик қилдик. 18 марта зарба бердик, 8 марта бурчакдан тўп узатдик. Ўйинни назорат қилдик. 3-4 марта тоза голли имкониятимиз бўлди, аммо фойдалана олмадик. Бизда пенальти тепишимизга ҳам сабаб бўлганди. Бироқ ҳакамни қарори бошқача бўлди. Умуман олганда, ўйинчиларимдан хурсандман. Албатта, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман.

— Андижонда ҳам 0:0 бўлган ва бу ерда ҳам шу ҳисоб қайд этилди. Сиз учун қайси ўйин қийинроқ ўтди?

— Албатта, Андижондаги учрашув энг қийини бўлганди. Чунки уларда имкониятлар кўп бўлган, биз бунга йўл қўйиб бергандик.. Хатоимиз сабабли бир нечта қарши ҳужумлар уюштиришди. Бугун футболчиларимга айтдимки, хато қилманглар ва рақибга имконият яратиб берманглар дедим. Бугунги ўйинда рақибда хавфли вазиятлар бўлганини эслай олмаяпман. Лекин Андижондаги ўйинда бизни хатоларимиз туфайли уларда имконият бўлганди.

— Стадионда кўпроқ мухлисларни кутгандик. Аммо деярли бўш трибуналарни кўрдик. Ишқибозларсиз ўйнаш сизлар учун зерикарли эмасми?

— Биласизми, бизнинг клубимиз 2020 йили ташкил топган. Бизда кичик мухлислар базаси бор.  Бу нарса футболчилар оиласи учун муҳим. Эндигина фан-клуб ташкил топганига 5 йил бўляпти. Бир неча йил ичида фан клуб кўпаяди. Ҳа, биз кўпроқ мухлис келишини кутгандик. Лекин энг муҳими, кичик бўлсада, ишқибозлар бизни қўллаб-қувватлаб туришди.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:28, 06.11.2025.
Ўқилди: 1002 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.