Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

"Аякс" раҳбарияти бош мураббий билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жон Хейтинга Амстердамнинг “Аякс” клуби бош мураббийи лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда жамоа расмий сайти. Унинг 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномаси клуб ташаббуси билан бекор қилинган.

"Бу оғриқли қарор. Аммо сўнгги бир неча ойга назар ташлайдиган бўлсак, тан олишимиз керакки, ишлар биз кутгандек бўлмади. Биз жуда кам ўсишга гувоҳ бўлдик ва асоссиз равишда очко йўқотмоқдамиз. Биламизки, янги мураббий ўзгаришларга учраган таркибга кўникиши учун вақт керак бўлиши мумкин.

Биз бу сафар Жонга вақт бердик, аммо клуб учун бошқа бировни бош мураббий этиб тайинлаш энг яхшиси деб ҳисоблаймиз. Тез орада янги бош мураббийни таништирамиз деган умиддамиз. Жонга саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга омад тилаймиз", - деди "Аякс" техник директори Алекс Крус клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Жон Хейтинга 2025 йил июль ойида "Аякс"ни бошқаришни бошлаганди. Бу собиқ футболчининг катталар жамоасини бошқаришдаги илк тажрибаси эди. У аввалроқ Амстердам клубининг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларини бошқарган, 2024 йил июлидан 2025 йилнинг майигача эса “Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слотнинг ёрдамчиси бўлган. "Аякс" Эредивизионда 11 ўйиндан кейин 20 очко тўплаган ҳолда пешқадам "Фейеноорд"дан 8 очко ортда қолган ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 21:23, 06.11.2025.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.