Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

"Барселона" собиқ мураббийи Мартино "Атланта"ни қабул қилиб олди

Баҳо:
+ | -

Херардо Мартино "Атланта"нинг янги бош мураббийига айланди. Мутахассис билан келишув 2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган, дея хабар беради клуб матбуот хизмати.

19 октябрь куни жамоа MLS плей-офф босқичига чиқа олмаган Ронни Дейлани ишдан бўшатди.

62 ёшли Мартино 2017 йилдан 2018 йилгача клубни бошқарган ва жамоага МЛС кубогини қўлга киритишда ёрдам берган.

Бундан ташқари, мутахассис Мексика, Аргентина ва Парагвай терма жамоаларида ҳам ишлаган. Шунингдек, у Испаниянинг "Барселона", Аргентинанинг "Колон" ва "Ньюэллс Олд Бойз" клублари ва Американинг "Интер Майами" жамоаларига устозлик қилган. Мартино "Барселона" билан 2013 йилда Испания Суперкубогини қўлга киритган.

Киритилди: 07:37, 07.11.2025.
Ўқилди: 981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик