Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”га Винисиусни олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. Fichajes нашрининг хабар беришича, футболчига “Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола клуб раҳбариятидан Винисиуснинг трансферини сўраган. Испаниялик мутахассиснинг фикрича, бразилиялик форвард ҳамда Эрлинг Ҳоланд жуфтлиги “Манчестер Сити” ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин. Ҳозирда инглиз клуби раҳбарияти Винисиус учун 150 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Агар томонлар келишувга эриша олса, мазкур трансфер ёзда амалга ошиши мумкин.

Винисиуснинг келажаги ҳамон ноаниқлигича қолмоқда. Чунки клуб раҳбарияти ҳамда футболчи янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти. Сабаби ҳужумчи клубнинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бирига айланишни мақсад қилган. “Реал Мадрид” раҳбарияти эса унинг талабларини қаноатлантирмоқчи эмас. Мазкур ҳолат ортидан томонлар ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолган.

Аввалроқ “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес футболчини сотишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга кўра, Перес футболчининг майдондаги ва ундан ташқаридаги хатти-ҳаракатларидан безор бўлган ва “ҳеч бир ўйинчи клубдан муҳим эмас” деган принципни бошқаларга кўрсатиб қўймоқчи.

25 ёшли Винисиус 2018-йилдан бери “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилади. У клуб билан уч карра Испания чемпиони, икки карра Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. Бразилиялик футболчи “Реал” сафида 335 ўйинда майдонга тушиб, 111 та гол ва 87 та голли узатма амалга оширган. У Бразилия терма жамоаси сафида ҳам 43 ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 7 та ассист қайд этган.

Унинг клуб билан шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 150 миллион еврога баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:26, 07.11.2025.
Ўқилди: 3954 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.