"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ҳимоячи Жереми Фримпонгнинг ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Фримпонг халқаро танаффусдан кейин ҳам сафга қайтади, деб ўйламайман, - дея Слотнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Фримпонг ёзги трансфер ойнасида "Ливерпуль" футболчисига айланди. Ўшандан бери у барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда тўққизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.













