Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Суперлига. ОКМК Олмалиқда «Навбаҳор»га имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган ОКМК ва "Навбаҳор" ўртасида кечган Олмалиқдаги ўйин шиддат билан бошланди. Илк дақиқаларданоқ икки жамоа фаол ҳаракат қилди, бир неча хавфли ҳужумлар амалга оширилди. ОКМК дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиевнинг ишончли ўйини илк дақиқаларда жамоасини голдан сақлаб қолди.

27-дақиқада ҳисоб очилди. Ариҳиро Сентоку ва Хуршид Ғиёсовнинг яхши ўзаро комбинацияси орқали яратилган имкониятдан Али Абдураҳмонов аниқ фойдаланди — 1:0.

Бир дақиқадан сўнг «кончилар» яна гол уришди. Бу сафар Сентоку Рубен Санчесга аниқ узатма берди, испаниялик легионер эса рақиб дарвозасини ишғол қилди — 2:0.

39-дақиқада Хуршид Ғиёсов яна бир ассистни амалга оширди, Нодирбек Абдураззоқов эса ҳисобни йирик кўринишга олиб чиқди — 3:0.

Биринчи бўлимда «Навбаҳор» ҳам бир неча бор гол уриш имконига эга бўлди, аммо Абдунабиевнинг ажойиб сейвлари ОКМК дарвозасини голдан сақлаб қолди.

Иккинчи таймда OKMK ўйинни назорат қилиб борди. 59-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев бош билан хавфли зарба берди, аммо меҳмонлар дарвозабони тўпни қайтарди.

81-дақиқада «Навбаҳор» жавоб голини урди — Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни қисқартирди (3:1).

Шунга қарамай, ўйин охирида ҳам Абдунабиев бир неча бор жамоасини қутқарди ва «кончилар» муҳим ғалабани сақлаб қолди.

OKMK бу турда ишончли ғалаба эвазига ўз очколарини 44 тага етказиб, эгаллаб турган 6-поғонани мустаҳкамлади. "Навбаҳор" эса 38 очко билан 7-ўринда қолди.

Суперлига. 28-тур
OKMK — «Навбаҳор» 3:1
Голлар: Али Абдураҳмонов (27), Рубен Санчес (28), Нодирбек Абдураззоқов (39) — Забиҳилло Ўринбоев (81)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:06, 07.11.2025.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6668]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2631]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2508]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2160]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2156]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2110]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2045]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1967]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1822]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1701]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик