Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Аморим: "Фернандеш ротацияга тайёр бўлиши керак"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим таркиб ротацияси ҳақида гапирди. "Қизил иблислар" сардори Бруну Фернандеш деярли ҳар бир турда 90 дақиқадан ўйнайди, аммо келажакда бу ўзгариши мумкин.

"Биз ҳафтада битта ўйин ўтказамиз, шунинг учун ҳозир ротация ҳақида ўйламаяпман. Келажакда - ҳа, бу жуда мумкин ва Бруну буни тушуниши керак. Жамоа еврокубокларда иштирок этганда ғалаба қозонишни истасангиз, таркибни ўзгартиришингиз керак. Фернандеш кейинги мавсумда ротацияга тайёр бўлиши керак", - дея Аморимнинг сўзларини келтиради журналист Лаури Уитвелл.

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лига ўн туридан кейин турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. Манкунианликлар бугун "Тоттенхэм" меҳмони бўлади.

Киритилди: 08:51, 08.11.2025.
Ўқилди: 1079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.