Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Саудия чемпионати. «Ан-Наср» «Неом»ни мағлуб этди, Роналду пенальтидан гол урди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони Про-лигасининг 8-туридан ўрин олган «Неом» – «Ан-Наср» учрашуви якунланди. Беллашув Табук шаҳридаги «Кинг Халид Спортс Сити» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда меҳмон жамоа 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисобни 47-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Габриэл Анжело очди. 56-дақиқада «Неом» форварди Лусиано Родригес қизил карточка олди ва майдондан четлатилди.

65-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан аниқ зарба бериб, ҳисобни оширди — бу унинг фаолиятидаги 953-гол бўлди. 84-дақиқада майдон эгалари форварди Ахмед Абду Жабер ҳисобни қисқартирди, аммо орадан икки дақиқа ўтиб Жоау Феликс якуний ҳисобни ўрнатди — 1:3.

8-турдан кейин «Ан-Наср» 24 очко билан Саудия чемпионати жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. «Неом» эса 13 очко билан еттинчи ўринда қолди.

Саудия Арабистони — Про-лига. 8-тур
8 ноябрь 2025 йил, шанба. 18:50
Неом — Ан-Наср 1:3
Голлар: 0:1 — Анжело (47'), 0:2 — Роналду (65', пенальти), 1:2 — Абду Жабер (84')
1:3 — Феликс (86')
Четлатиш: Родригес (56') — йўқ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:37, 08.11.2025.
Ўқилди: 1550 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3833]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2461]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2447]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2332]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2267]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2076]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2037]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1992]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1975]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик