Кириш Регистрация

Испанияда ирқчилик ҳақоратларининг аксарияти Ламин Ямалга қаратилган

Баҳо:
+ | -

Испания ирқчилик ва миллатлараро нафратни кузатув маркази (ОBERAXE) ҳисоботига кўра, испан ижтимоий тармоқларида аниқланган ирқчиликка оид ҳақоратларнинг 60 фоизи “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямалга қаратилган. Бу ҳақда El Pais нашри хабар берди.

Унга кўра, Ямал Испанияда ирқчиликка энг кўп учраётган футболчи сифатида қайд этилмоқда. Унинг номига ёзилган ҳақоратлар “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорникидан қарийб икки баравар кўп.

Ижтимоий тармоқлардаги бундай ҳужумлар Парижда ўтган “Олтин тўп” маросимидан сўнг янада кучайган. Ўша пайтда айрим фойдаланувчилар футболчини “ноқонуний муҳожир” деб ҳақорат қилган. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолатлар тасодифий эмас. Улар Испанияда этник келиб чиқиш, тери ранги ва дин асосидаги камситишлар давом этаётганини кўрсатмоқда. Ямал Испанияда туғилган ва испан фуқаролигига эга бўлса-да, унинг келиб чиқиши марокашлик бўлгани учун ҳануз унга нисбатан ҳақоратомуз муносабатлар бўлмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда 18 ёшли футболчи “Барселона” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2032-йилгача амал қилади. Transfermarkt портали вингернинг қийматини 200 миллион еврога баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:09, 10.11.2025.
Ўқилди: 1279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7021]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3405]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3176]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2990]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2145]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2016]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1968]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1864]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик