Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Давлетов: «Биринчи таймда вазиятлардан фойдаланганимизда иккинчи бўлим биз учун янада осон ўтарди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 28-туридан ўрин олган Сурхон - Шўртан (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?

— Биринчи таймда етарли даражада вазиятлар яратдик, фақат фойдаланиш керак эди. Шунда иккинчи бўлим биз учун янада осон ўтарди. Танаффусдан кейин ҳам барқарор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик, сабр қилиб охиригача кутдик. 1:0 ҳисобида ғалабага эришдик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Ўйлайманки, ҳаммада кайфият яхши. Ўйин оғир бўлишини футболчиларга айтгандик, чунки "Шўртан" асосий этиборни ҳимояга қаратишини билардик. "Шўртан" билан ўйинлар осон бўлмаяпти деб бемалол айта оламан.

— Асилбек Жумаев иккинчи бўлимда майдонга тушди. Бу нима билан боғлиқ?
— Биз Асилбекни атайин иккинчи бўлимга сақлаб қўйдик. У захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтиради деб ўйлагандик ва шундай бўлди ҳам. Баҳсни асосий таркибда бошлаган Асадбек Каримовнинг ҳам ҳаракатларидан кўнглимиз тўлди. У кам амалиётга эга бўлмоқда, шу боис майдонда синаб кўришга қарор қилдик. Асилбек Жумаев энди олимпия терма жамоамиз сафига йўл олади ва 19 ноябрь куни жамоамизга қайтади

— Мавсум тугашига оз қолди. Рустам Турдимуродов жуда яхши мавсумни ўтказяпти, у келаси йил ҳам жамоада қоладими?
— Мен учун бу ҳақда гапириш қийин. Чунки жамоамизда муаммолар кўп ва тез орада бартараф этилса керак. Турдимуродов зўр футболчи ва менимча, барча жамоалар уни хоҳлайди. Ҳаммаси яхши бўлса, албатта сафимизда олиб қоламиз.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 22:47, 10.11.2025.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6668]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2631]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2508]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2160]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2156]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2110]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2045]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1967]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1822]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1701]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик