Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ислом бирдамлиги ўйинлари. Футзал. Ўзбекистон бугун бронза медаль учун майдонга чиқади

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари футзал мусобақалари бугун якунига етади. Дастлаб бронза медали учун баҳс ўтказилса, кун сўнгида мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Бу йил биринчи марта Ислом Бирдамлиги ўйинлари дастурига киритилган футзал мусобақаларида нафақат мусулмон мамлакатларнинг, балки жаҳон футзалининг кучли жамоалари иштирок этганлиги турнирга бўлган қизиқишни ўн чандон оширди. Дунё рейтингининг биринчи ўнталигида жойлашган терма жамоалар — Эрон (6-ўрин) ва Марокаш (9-ўрин) терма жамоаларининг қатнашгани бунинг яққол далилидир. Шунингдек, мусобақанинг финалига ҳам айнан ушбу икки жамоанинг чиқиши бежиз эмас.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига эса Ярим финалда омад етишмади. Нодир Элибоев шогирдлари Осиёнинг энг кучли жамоаси — Эрон терма жамоасига қарши тенгма-тенг курашди. Аммо сўнгги дақиқаларда бироз эҳтиётсизлик оқибатида имконият бой берилди.

Бугун ҳамюртларимиз бронза медали учун майдонга чиқишади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент вақти билан соат 18:00 да мусобақа мезбонлари — Саудия Арабистони футзалчиларига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар гуруҳ босқичининг 1-турида ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва ўша учрашувда Ўзбекистон 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугунги ўйинда ҳам терма жамоамизга омад ва зафар ёр бўлишини тилаймиз. Ғалаба билан —Юртимизга ёруғ юз билан қайтишсин!

Олға, Ўзбекистон! Ғалаба ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 08:00, 11.11.2025.
Ўқилди: 992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.