Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни кунларда Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Вакилларимиз айни вақтда 2-турдан сўнг "J" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоа вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида турнирда муносиб иштирок этиш ҳамда жамоа аъзоларининг руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлиги, уларга яратилган шароитлар билан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шу билан бир қаторда, учрашувда жамоа аъзоларига кўп сонли футбол мухлислари ҳамда ассоциация томонидан юксак ишонч билдирилаётгани, Осиё кубогида бўлгани сингари терма жамоа бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этишлари зарурлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, Исломбек Исмоилов жамоа мусобақада бор имкониятини ишга солиши, футболчилар ҳам турнир даражасини ҳис қилиб турганини қайд этди.

Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва келгуси учрашувларга тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга  футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизатсиялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатишни давом эттириш ҳақида масъулларга кўрсатма берилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 12:19, 11.11.2025.
Ўқилди: 1073 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6668]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2631]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2508]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2160]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2156]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2110]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2045]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1967]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1822]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1701]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик