Кириш Регистрация

"Барса" ярим ҳимоячиси билан музокараларни қайта бошлайди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби таянч ярим ҳимоячиси Марк Касадо билан амалдаги шартномани узайтириш ниятида.

MD хабарига кўра, 22 ёшли футболчи билан музокаралар бир неча ой аввал тўхтаб қолган эди. Бу орада футболчига Жорже Мендеш агентлик қила бошлади.

"Кўк-анорранглилар" ўз тарбияланувчиси билан 2028 йилгача мўлжалланган амалдаги келишувни 2030 йилгача узайтиришни мақсад қилган.

Касадо бу мавсумда жами 12 та ўйинда 1 та ассист берди.

Киритилди: 13:59, 11.11.2025.
Ўқилди: 1031 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.