Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Туркия футбол федерацияси катта тергов бошлади

Баҳо:
+ | -

Туркия футбол федерацияси (TFF) футболчилар ва ҳакамлар ўйинларга пул тиккан-тикмаганини аниқлаш учун интизомий тергов бошлади. Бу ҳақда TFF матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Туркия футбол федерацияси футбол бўйича интизомий кўрсатма қўлланиладиган шахслар футболга пул тиккан-тикмаганини аниқлаш учун интизомий тергов бошлади. Аввало шуни таъкидлаш керакки, интизомий терговга тортиладиган маълумотлар Sport Toto ташкилоти президиумига қилган мурожаатимиз натижасида бизга тақдим этилган расмий ёзувлар асосида тўпланади," - дейилади федерация баёнотида.

Аввалроқ ОАВда ноқонуний гаровлар бўйича тергов доирасида 1 024 нафар футболчи, жумладан, "Галатасарой", "Бешиктош", "Трабзонспор" каби 27 та Суперлига клуби футболчилари ўйинларга гаров қўйгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ TFF 149 нафар профессионал ҳакамда букмекерлик конторалари ўйинларига тикиш учун ҳисоблар аниқлангани сабабли уларни 8 ойдан 1 йилгача бўлган муддатга ўйинлардан четлатгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, айбланувчилар банк ҳисобини декларация қилмасдан, рўйхатдан ўтишда бериладиган совға баллари ёрдамида гаров ўйнашлари мумкин бўлган.

Киритилди: 22:40, 12.11.2025.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик