Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Индонезия футбол ассоциацияси мулозими Темур Кападзе ҳақидаги хабарларни тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе фаолиятини Индонезияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси (PSSI) менежери Сумаржи ўз фикрини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ассоциация 44 ёшли мутахассис билан ҳали расмий музокара бошламаган, бироқ Кападзе номзодлар рўйхатига киритилган:

“Бу борада ҳали ҳеч қандай суҳбат бўлмади. Лекин шуни айтишим керакки, Темур Кападзе бош мураббийлик лавозими учун номзодлардан бири. Федерация ҳозирда янги мураббий учун бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда. Улар орасида "Персиб Бандунг" клуби бош мураббийи, хорватиялик Боян Ҳодак ҳам бор. Бироқ клуб раҳбарияти Ҳодакни жамоада сақлаб қолмоқчи эканини билдирган. Патрик Клюйверт кетганидан сўнг бўш қолган лавозим учун Кападзе асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда”, деди Сумаржи.

Маълумот учун, Темур Кападзе 2025-йилнинг январидан 6-октябригача Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган. Мутахассис бу давр ичида 9 та ўйинда жамоани майдонга бошлаб тушиб, 5 тасида ғалаба, 4 тасида эса дуранг натижасини қайд этган.

Кейинчалик Кападзе “оқ бўрилар”нинг амалдаги бош мураббийи Фабио Каннаварога ёрдамчи сифатида фаолиятини давом эттирди. Бироқ 10 ноябрь куни 44 ёшли мутахассис Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабидан кетгани расман эълон қилинди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:44, 13.11.2025.
Ўқилди: 1935 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.