Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья 2-3 Верона
31/12 00:45 Ипсвич 2-0 Челси
31/12 00:45 Астон Вилла 2-2 Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед 0-2 Ньюкасл

«Насаф» 2та пенальтидан гол уролмаса ҳам ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкент шаҳридаги "Жар" стадиони машғулотлар майдонида “Насаф” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “аждарлар” тўлиқ рақибларига нисбатан устунлик қилишди. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди.

Биринчи бўлимда мураббийлар асосан “Насаф” таркибидаги кўп майдонга тушмайдиган ўйинчиларни майдонга туширган бўлишса-да, улар майдонда катта иштиёқ билан ўйнашди, биринчи бўлимдаёқ ҳужумга ташланишган “Насаф” футболчилари учрашувнинг 6-дақиқасида ҳисобда олдинга ўтиб олишди, ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Азамат Алланиёзов боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.

Ушбу голдан сўнг “Навбаҳор” жамоаси аъзолари ҳам ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга зўр беришди, аммо “Насаф” жамоаси ҳимоячилари бехато ўйнашди. Биринчи бўлим сўнгги дақиқаларида “Навбаҳор” аъзоларининг навбатдаги ҳужумида, “Насаф” жарима майдонига кириб бораётган ўйинчиини Одил Ҳамробеков қўполлик билан тўхтатиб қолди, ўйинни бошқараётган ҳакам ҳеч иккиланмасдан унга қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди ва жарима майдонига яқин жойда жарима тўпи тепишни белгилади. Тепилган жарима тўпи ҳимоячи Ҳамза Каримов қўлига тегди ва энди ҳакам “Насаф” дарвозасига пенальти белгилади. 43-дақиқада пенальтини Рўзимбой Ахмедов бехато бажариб, ўртадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Мана шу ҳисоб билан жамоалар танаффусга чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда анча кучли таркиб билан майдонга тушган “аждарлар” рақибларига нисбатан бир киши кам бўлиб майдонга тушишган бўлишсада, учрашувдаги яққол устунликни таъминлаб беришди, ўйин асосан майдоннинг “Навбаҳор” жамоаси томонида давом этди. Учрашув 57-дақиқасида Эркин Бойдуллаевга нисбатан жарима майдони ичида қўполлик ишлатилди, энди ҳакам “Навбаҳор” жамоаси дарвозаси пенальти тепишни кўрсатди. Пенальти Эркин Бойдуллаев томонидан амалга оширилди, лекин ноаниқ. Учрашув 78-дақиқасида “Насаф” жамоаси ҳакамнинг қарори билан иккинчи марта пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди, бу сафар Илҳом Шомуродов томонидан ижро этилган зарбага дарвоза тўсини халақит берди.

Учрашув сўнгги дақиқаларида аниқроғи 86-дақиқада Лазиз Убайдуллаев ғалаба тўрини киритишга муваффақ бўлди. У жарима майдони ичида дарвоза томон унча кучли бўлмаган зарба берди, тўп дарвозанинг чап бурчагидан жой олди – 2:1.

Бугунги назорат учрашувида бу йилги мавсумда “Олмалиқ” сафида тўп тепган ва ҳозирги кунда “Насаф” мураббийлари кўригида бўлиб турган Самандар Шодмонов майдонга тушди. Унинг ўйин амалиёти камлигидан ўйини унчалик қовушмади, аммо тажрибали ўйинчи агар “Насаф” сафига қўшилиб, майдонга тушаверса “очилиб” кетиши турган гап. Шунингдек, бугун асосан ўринбосарлар таркибида майдонга тушадиган Нажмиддин Нормуродов ҳам учрашувда қатнашди. Унинг ҳаракатлари назаримизда ёмон эмас. Демак, иккинчи даврадан асосий таркибга номзодларнинг бири айнан мана ёш “Насаф”чи бўлса ажаб эмас.

Шундай қилиб, иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган “Насаф” жамоаси иккинчи назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди. Энди жамоа аъзолари икки кун дам олишиб, яна Қаршида тайёргарликни давом эттиришади.

Назорат учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Навбаҳор” (Наманган) 2:1 (1:1)
Голлар: Азамат Алланиёзов 6-1:0, Рўзимбой Ахмедов 43 – 1:1 (пенальтидан), Лазиз Убайдуллаев 86 – 2:1
Амалга оширилмаган пенальтилар: Эркин Бойдуллаев 57, Илҳом Шомуродов 78.
“Насаф”: биринчи бўлимда майдонга тушганлар – 20.Элдор Суюнов, 32. Ҳамза Каримов, 33.Одил Ҳамробеков, 77.Сухроб Неъматов, 27.Илҳом Юнусов, 41.Азамат Алланиёзов, 31.Фаррух Сайфиев, 17.Артур Геворкян (с), 3.Раҳматилло Бердимуродов, 42.Нажмиддин Нормуродов, 28.Шуҳрат Мухаммадиев.
“Насаф”: иккинчи бўлимда майдонга тушганлар – 1.Михаил Наумов, 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 22.Шохрух Гадоев, 15. Зоҳид Абдуллаев, 9.Илҳом Шомуродов, 5.Ботир Қораев, 4.Мақсуд Каримов, 17.Артур Геворкян (с) (Самандар Шодмонов 52), 27.Илҳом Юнусов (Лазиз Убайдуллаев 52), 32.Ҳамза Каримов.
Четлатиш: Одил Ҳамробеков 42.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 21:28, 21.07.2013.
Ўқилди: 5097 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.