Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

"Атлетико" футболчиси "Интер"нинг кучини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби футболчиси Маркос Льоренте Чемпионлар лигасида Миланнинг "Интер" клуби билан бўладиган учрашув ҳақида фикр билдирди. Беллашув 26 ноябрь куни "матрасчилар" майдонида бўлиб ўтади.

"Интер" - сифатли футболчилар етарли бўлган ажойиб жамоа. Улар мураббий ўзгарганидан кейин ўзгармаган услубга эга. "Интер" Чемпионлар Лигасидаги тўртта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди, шунинг учун бизни жуда қизиқарли ўйин кутмоқда," - дея Льорентенинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Диего Симеоне жамоаси 4 турдан сўнг 6 очко билан умумжамоа ҳисобида 17-ўринни эгаллаб турибди. "Нерадзуррилар" 12 очко билан учинчи ўринда.

Киритилди: 12:22, 16.11.2025.
Ўқилди: 867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик