Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

“Манчестер Юнайтед” Винисиус учун 200 млн евро таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. Fichajes нашрининг ёзишича, унга “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Унга кўра, манкунианликлар футболчи 200 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирган. “Реал” эса “Манчестер Юнайтед” билан музокара бошлашга тайёр. Чунки бразилиялик вингер “қироллик клуби” билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти. Винисиус мадридликлар сафида энг кўп маош олувчи футболчи бўлишни истамоқда. Аммо клуб раҳбарияти унинг талабларини қаноатлантирмоқчи эмас. Инглизлар эса мазкур ҳолатдан фойдаланиб, футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Винисиус ҳозирча келажаги бўйича бир қарорга келмаган. Аммо “Реал”дан кетса, Англия Премьер Лигаси клубларидан бири билан шартнома имзолаши эҳтимоли юқори эканлиги айтилмоқда.

Аввалроқ Винисиус Жуниорга “Манчестер Сити” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга кўра, “шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола футболчини жамоага олиб келишни истамоқда.

Маълумот учун, жорий мавсум бразилиялик футболчи “Реал Мадрид” сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали Винисиуснинг қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:09, 17.11.2025.
Ўқилди: 4508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик