Каталониянинг «Барселона» клуби Херардо Мартинони жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништирди. Бу ҳақда клуб расмий хабар тарқатмоқда.
Мартино клубда соғлиғи боис қола олмаган Тито Виланованинг ўрнини эгаллайдиган бўлди. У билан шартнома икки йилга мўлжалланган.