Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Черногория бош мураббийи Хорватиядан қабул қилинган жуда аламли мағлубият ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Черногория терма жамоаси устози Мирко Вучинич Хорватияга қарши ўйин ҳақида фикрларини билдирди. Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги ўйини Хорватиянинг 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди. 17-дақиқага келиб черногорияликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

"Ўйлайманки, биз жуда яхши ўйин ўтказдик, ўзимизга бўлган ишонч учун яхши, кучли жамоалар билан ўйнай олишимиз кўриниб турарди. Ёндашув ажойиб эди, лекин биз ютқаздик. Ягона муаммо - ўйиндаги танаффуслар, бунга йўл қўймаслигимиз керак. Қачонки биз 100% боримизни бермасак, қачонки кимдир югурмаса - аҳвол чатоқ! Кўп ишлаш керак ва мен аллақачон йигитларга кичик деталлар муҳимлигини айтдим," - дея Вучиничнинг сўзларини келтиради Sportklub.

Черногорияликлар Гибралтардан (0 очко) ўзиб кетиб, 9 очко билан гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллади. Фарер ороллари ҳисобида 12, Чехияда 16, Хорватияда 22 очко бор.

Киритилди: 13:50, 18.11.2025.
Ўқилди: 435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик