Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Шахмат. Нодирбек Ёқуббоев Жаҳон кубоги ярим финалига чиқди, Жавоҳир Синдаров тай-брекда ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида бугун чорак финал босқичи доирасида жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Жавоҳир Синдаров бугун мексикалик Хосе Мартинесга қарши қора доналарда ўйнади. Томонлар жуда тез дурангга имзо чекишди. Баҳс бошланганига ярим соат бўлмасдан шахматчилар 25-юришга келиб юришларни 3 мартадан такрорлашди. Шу тариқа, Синдаров-Мартинес тўқнашувида ғолиб номи эртага ўтказиладиган тай-брекда аниқланади.

Чорак финалчилар орасида биринчи бўлиб Нодирбек Ёқуббоев ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз кеча германиялик Александр Донченкони оқ доналарда мағлуб этгач, бугун дуранг учун ўйнади. Донченко ғалаба учун йўл қидирди. Аммо 57-юришга келиб унда ғалаба учун имконият қолмаганини тушуниб етди ва дурангга рози бўлди.

Нодирбек Ёқуббоев жаҳон кубоги ярим финалига чиқди. У финал остонасида Синдаров-Мартинес тўқнашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради. Агар Жавоҳир ярим финалига чиқса, ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Натижада камида бир нафар ўзбекистонлик шахматчи Жаҳон чемпионлик тожи учун талабгорлар мусобақаси йўлланмасини қўлга киритади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:28, 18.11.2025.
Ўқилди: 1301 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.