Эроннинг "Персеполис" клуби ҳамюртимиз Остон Ўрунов билан шартномани узайтирмоқчи.
Uzbekistan Legionaries хабарига кўра, эронликлар 24 ёшли вингеримизга шартномани яхшиланган шартларда яна 2 йилга узайтириш таклифини берган. Янги таклифда маош миқдори йилига 800 минг евро атрофида бўлиши айтилган.
Ўрунов 2024 йилда Эронга кўчиб ўтган. У теҳронликлар сафида жами 49 та ўйинда 12 та гол уриб, 3 та голли узатма амалга оширган.













