Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Арсенал"нинг германиялик ҳужумчиси Кай Хаверцнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
- Кайда жароҳатнинг кичик рецидиви бўлган, аммо умуман олганда у ўзини яхши ҳис қилмоқда. У йил охиригача қайтиши кутилмоқда," - дея Нагельсманнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Жорий мавсумда 26 ёшли германиялик футболчи Англия Премьер-лигасининг фақат битта ўйинида қатнашди.













