Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Хондамир Мустафоқуловни узоқ вақтга йўқотди.
22 ёшли футболчи тиззасидан операция қилингани сабабли камида 6 ойга сафдан чиқди.
Хондамир жорий мавсумда жами 29 та ўйинда 1 та гол уриб, 2 та ассист берган.













