Кириш Регистрация
18/04 18:00 Хоразм 0-0 Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид - Осасуна
20/04 17:45 Андижон - Динамо
20/04 18:00 Эмполи - Венеция
20/04 18:00 ОКМК - Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм - Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич - Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал - Реал Сосьедад
20/04 20:30 Лестер - Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья - Интер
20/04 21:30 Севилья - Алавес
20/04 23:45 Милан - Аталанта

«Шўртан»нинг машғулотлари Тошкентда давом этади

Баҳо:
+ | -

Шу кунга қадар иккинчи давра ўйинларига ўзининг Ғузордаги қароргоҳида тайёргарлик машғулотларини олиб борган «Оқ бўрилар» жамоаси 23 июль санасидан эътиборан пойтахтда йиғилишади.

Зоир Тўрақулов бошчилигидаги «Шўртан» футболчилари «Ўзбекистон» меҳмонхонасида истиқомат қилиш баробарида, Қибрайдаги «Дўрмон» стадионида кунига икки маҳалдан иборат машғулотларда иштирок этишади. Клуб раҳбарияти ва бош мураббий билан биргаликда тузиб чиқилган режага кўра, ғузорлик футболчиларнинг иккинчи давра учун пойтахтда олиб борадиган ҳал қилувчи тайёргарлик босқичи 2 августга қадар давом этади.

Бу муддат оралиғида «Шўртан» футболчилари машғулотлар билан биргаликда синов-назорат учрашувларида ҳам майдонга тушишади. Ҳозирча иккита учрашув ўтказилиши аниқ бўлди. Дастлаб, Ғузор жамоаси 25 июль куни Жиззахнинг «Сўғдиёна», 27 июль санасида эса биринчи лиганинг етакчи клубларидан бири «NBU-Осиё» (Тошкент) билан куч синашади.

Таркиб борасида тўхталадиган бўлсак, айни пайтда «Шўртан»ни тарк этганлар ва йиғинда иштирок этаётган янги футболчилар бор. Аммо бош мураббий ҳозирча бу борада бирор бир аниқ фикр билдиришни маъқул кўрмаяпти. Сабаби, айнан мана шу бугундан бошланадиган ҳал қилувчи тайёргарлик босқичи ва ўтказилиши кутилаётган синов-назорат учрашувларидан сўнг якуний таркиб масаласи ойдинлашади.

Хабарингиз бор, иккинчи давра ўйинларини «Шўртан» сафарда «Нефтчи»га қарши бошлайди. Зоир Тўрақулов бошчилигидаги ғузорликлар жамоаси Фарғонага айнан Тошкент йиғини якунланиши билан эртасига, яъни 3 август куни йўл олишади.

Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатиб борсангиз барча янгиликлардан хабардор бўласиз. «Сўғдиёна» ва «NBU-Осиё» жамоаларига қарши кечадиган учрашувларда якуний таркиб шаклланиши кутилмоқда. Негаки, клуб раҳбарияти ва бош мураббий айнан мана шу йиғин ҳамда  ўйинлар орқали футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиришади. Шундан сўнг бир тўхтамга келинади. Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда биз мана шу икки учрашув давомида майдонга тушадиган ҳар бир футболчи ҳақида батафсил маълумот бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 03:07, 24.07.2013.
Ўқилди: 2836 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz