Кириш Регистрация

Инфографика. Месси прайми - космос, ёзги соф харажат салмоғи ва бошқа тафсилотлар

Баҳо:
+ | -

Ҳар бир футболчида энг ёрқин вақт (прайм) бўлиши табиий. Агар Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг энг яхши мавсумини ўзаро солиштирсак, аргентиналик устун. Умуман, 21-асрда футболчилар томонидан қайд этилган энг самарадор 10та прайм (мавсум маъносида)ни олсак, 6таси Леога, 3таси Кришга тегишли. Шунинг баробарида Роналдунинг энг яхши мавсуми Мессининг 3-маҳсулдор прайми билан тенг.

***

ЁЗГИ СОФ ХАРАЖАТ САЛМОҒИ

«Арсенал» охирги ёзги трансферлар бозорида соф харажат миқдори бўйича «Ливер­пул»дан ҳам ўзиб кетди - 283 миллион евро. Соф харажат - бу футболчилар харидига йўналтирилган маблағ ва сотув орқали топилган пул ўртасидаги фарқ. Эътиборли факт: камтарин «Сандерленд» соф харажат борасида 6-ўринни банд этди, Туркиянинг «Галатасарой» клуби эса 8-қаторда қайд этилди.

***

«ОТ» БЎЙИЧА КЛУБЛАР ПОЙГАСИ

«Олтин тўп» бу сафар Усмон Дембелега насиб этганидан сўнг клублар ўртасидаги рейтингда кичик ўзгариш бўлди. Яъни «ПСЖ» камида 2 нафар футболчиси «ОТ»га эга чиққан 9та клуб қаторига қўшилди. Transfermarkt портали маълумотларига қарасак, клублар ўртасидаги «Олтин тўп» пойгасида «Барселона» олдинда. Сўров тарихида жамоанинг 7 нафар футболчиси 13 марта лауреат бўлган. «Реал» эса 10та «ОТ» билан 2-ўринда.

***

БУТУН БОШЛИ ЛИГАЛАР ҲАМ ОРҚАДА...

Эҳ, «Ливерпуль»... Арне Слот жамоаси ёзги трансферлар вақти янги футболчилар харидига нақ 484 миллион евро ажратди, аммо... Қаранг, «қизиллар» раҳбарияти харажат бобида серҳиммат шайхларга тўла бутун бошли Саудия Арабистони лигасини ҳам ортда қолдирди. Ишониш қийин, албатта. АПЛ клублари хўжайинлари эса ёзда арабларга нисбатан 7-8 карра ҳимматлироқ бўлиб чиқишди. Қойил.

***

«ЧЕЛСИ» ВА БОУЛИНИНГ ҚОЙИЛ ТОМОНИ

Тодд Боули бошқарувидаги «Челси» ёзда футболчилар сотувидан энг кўп пул ишлади - 342 миллион евро. Бу масалада «Борнмут» ва «Байер»нинг ишлари ҳам чакки эмас. «Ливерпул»да кирим яхши, шунинг баробарида чиқим жуда катта, жуда...

***

ТАРИХДА МУТЛАҚ РЕКОРД!

«Ливерпуль» ёзда футбол тарихида битта трансферлар бозорида деярли ярим миллиард евро сарфлаган биринчи клуб бўлди - мутлақ рекорд. «Қизиллар» бу борада 2023 йилги «Челси» ва «Ал-Ҳилол»ни ортда қолдиришди. Ўшанда Лондон жамоаси янги футболчилар хариди учун 464 миллион евро ажратган бўлса, Саудия гранди 353 «лимон»га тенг чиқим билан «портлаш» эффектини юзага келтирганди.

***

ЯНА МЕССИ - РОНАЛДУ

Лионель Месси жорий мавсум профессионал футбол тарихида 875та гол маррасини энг тез забт этган тўпурарга айланди. Аргентиналик юлдуз бу маррага 38 ёшида эришди ва азалий рақобатчиси Криштиану Роналду рекордини янгилади.

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:44, 19.11.2025.
Ўқилди: 1246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик