Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Акмал Шораҳмедов: "Аркадаг"га қарши бошқача ўйин схемаларини ўйлаб қўйганмиз"

Баҳо:
+ | -

"Андижон" - "Хоразм" (3:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонларнинг вақтинчалик бош мураббийи Акмал Шораҳмедов қатнашди ва ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин жуда муҳим эди. "Хоразм" учун ҳам охирги имконият эди. Шу боис учрашувни олдиндан қийин ўтишини билардик. Ярим ҳимояда муаммоларимиз кўп эди. Иккинчи тайм шунақа бўлишини ҳам билардик. Мен камдан-кам ўйиндан қониқаман. Ютган бўлсак ҳам ҳали ишлайдиган ишларимиз кўп. Муҳими, натижа. Аммо Суперлигада қолиш ва Осиё Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун бундан яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Натижадан қониқдим, ўйиндан қониқмадим. Йигитларга ечиниш хонасида айтдим, бундан яхшироқ ўйнашимиз керак. Кунимиз кам. Барибир "Аркадаг"га қарши учрашувга яхшироқ ҳолатда чиқишга ҳаракат қиламиз. 

- Иккинчи бўлимда жамоа эрта ҳимояга ўтди. Шундан кейин иккинчи гол ўтказилди. Охирида эса Ислом Маматказин туширилди ва 5 та ҳимоячига ўтилди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Очиқ айтишимиз керак, ҳужумда кучайтирадиган ўйинчимиз йўқ. Захирада ёш футболчилар бор. Лекин мени фикримча, улар ҳозирча бизга ёрдам бера олмайди. Бақувват, жуссаси катта футболчиларга қарши ёш йигитларни туширишдан кўра 5 та ҳимоячига ўтишни тўғрироқ деб ўйладим. Охирида натижа учун ўйнадик, буни тан оламиз. Биринчи бўлимда тезкор футболчиларимиз ўйнади. Иккинчи таймда тезкор йигитларни алмаштирганимиздан сўнг ўйинни бериб қўйдик.

- Бектемир Абдуманнонов  доим қанот ўйинчиси ҳисобланади. Бугунги учрашувда эса ўртада ўйнади. Бу айнан футболчиларни йўқлиги сабаблими?

- Фақат бу сабаб эмас. Жамоада ярим йилдан бери ишлаб келяпман. Ўзим уни олдиндан ўртада ҳам ўйнатишни хоҳлардим. Бектемирни ўзи ҳам билади, ундан ўртада ўйнашни биласанми деб сўраганимдла "Олимпик"да ҳам ўртада ўйнаганини айтди. Муҳаммадкарим Тоиров тўртинчи сариқ карточкаси туфайли бу ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлгач, икки кун давомида Бектемирни марказда тайёрладик. Бизга ўртада тезкор, креатив ўйинчи керак. Ҳужумни тезлаштирувчи футболчи сифатида уни танладик. Менимча, биринчи таймда кўпроқ фойда берди. Бундан кейин ҳам уни ўша позитсияда ўйнатамиз.

- 26 ноябрь куни "Андижон"ни "Аркадаг"га қарши яна бир муҳим ўйин кутиб турибди. Яна дуранг бўлса, жамоа гуруҳда қолиб кетиши мумкин.

- Буни ўзимиз ҳам биламиз. Бугунги учрашувда ҳам таваккал қилиб учта ҳужумчи билан тушдик. Қаердадир орқада ҳам таваккал қилдик. Лекин натижасини берди. "Аркадаг"га қарши бошқача ўйин схемаларини ўйлаб қўйганмиз. Қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Менимча, "Аркадаг" ҳам ўйин борасида "Хоразм"дан у қадар кучли эмас. "Аркадаг"да жисмонан бақувват ўйинчилар бор. Бўлажак учрашувга тайёрланиш учун вақтимиз бор. Ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бу охирги имкониятимиз. Таваккал қиламиз.

- Дебютини ўтказган Аббос Абдуғаффоровнинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

- Кўряпсизлар, бизда таянч ярим ҳимоясида ўйинчиларимиз йўқ. Бу болани У21 ўйинига бориб кузатганимда менга ёқиб қолганди. Шунинг учун қўрқмасдан асосий таркибда туширдик. Агар ўзимга ёқса кимнидир асосий таркибда майдонга туширишдан қўрқмайман.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 08:09, 22.11.2025.
Ўқилди: 1180 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.