Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Барселона" бразилиялик футболчига расмий таклиф билан чиқди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" "Васко да Гама" вингери Райан трансфери устида ишлашда давом этмоқда. Каталония грандининг 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш нияти ҳақида аввал ҳам хабар берилганди, энди эса, агар журналист Экрем Конурнинг янгиланган ҳисоботидаги маълумотларга ишонадиган бўлсак, "кўк-анорранглилар" бразилиялик футболчига расмий таклиф юборди. Потенциал битим тафсилотлари ҳали аниқлаштирилмаган.

Райаннинг нархи таниқли Transfermarkt сайти томонидан 18 млн еврога баҳоланмоқда. Бразилия А Сериясининг бу йилги мавсумида ҳужумда деярли барча позицияларни ёпишга қодир бўлган истиқболли ўйинчи 31 та ўйинда 12 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:16, 22.11.2025.
Ўқилди: 1332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.