“Барселона” жамоаси бош мураббийлигидан озод этилган Тито Виланованинг шартномаси ўз кучида қолади.
Клуб раҳбарияти мураббийга шартномада кўрсатилган маошни тўлаб боради. Виланова каталонияликлар сафидан кетмайди. У спорт ишлари директори Андони Субисареттага ёрдамчилик қилади. Тито сентябрь ойидан бошлаб янги лавозимига киришади.