Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Спаллетти Йилдиз билан шартномани узайтириш борасида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти клуб ҳужумчиси Кенан Йилдиз билан шартномани узайтириши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Мен ҳаммасини кўряпман ва эшитяпман, лекин бу билан клуб шуғулланиши керак. Биз учун Кенан - ўйинни ўзгартира оладиган футболчи. У етакчи хулқ-атворга эга," - деди Спаллетти.

Жорий мавсумда Йилдиз "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Кенаннинг Турин клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 75 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 11:05, 22.11.2025.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.