"Парма" 38 ёшли дарвозабон Висенте Гуаита билан шартнома имзолади. Келишув 2026 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Аввалроқ жамоанинг асосий дарвозабони Зион Судзуки қўлини синдириб олган эди ва у 3-4 ойни ўтказиб юборади.
Гуаита сўнгги икки мавсумни "Сельта"да ўтказди. Фаолияти давомида у "Кристал Пэлас," "Валенсия" ва "Хетафе" клубларида ҳам ўйнаган.













