Кириш Регистрация

АПЛ. "Ноттингем Форест" "Энфилд"да "Ливерпуль"га жавобсиз 3 та гол урди (Видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ўз майдонида АПЛ 12-туридан ўрин олган баҳсда "Ноттингем Форест"га ютқазди - 0:3.

"Ўрмончилар" сафида Мурильо (33), Николо Савона (46) ва Морган Гиббс-Уайт (78) голларга муаллифлик қилди.

"Ливерпуль" (18 очко) АПЛдаги сўнгги 7 ўйинда олтинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва 11-ўринга тушиб кетди.

"Ноттингем Форест" (12) турнир жадвалида 16-ўринга кўтарилди.

Параллел ўйинларда "Кристал Пэлас" "Вулверхэмптон"ни (2:0), "Фулхэм" "Сандерленд"ни (1:0), "Брайтон" "Брентфорд"ни (2:1) мағлуб этди, "Борнмут" ва "Вест Хэм" дуранг ўйнади (2:2).

АПЛ. 12-тур
22 ноябрь, 20:00. «Anfield»
Ливерпуль - Ноттингем Форест - 0:3
Голлар: Мурильо, 33 (0:1). Савона, 46 (0:2). Гиббс-Уайт, 78 (0:3)
Ливерпуль: Алиссон, ван Дейк, Конате (Экитике, 55), Керкез (Робертсон, 68), Собослаи, Гравенберх, Джонс (Нгумоха, 78), Макаллистер, Гакпо, Салах, Исак (Кьеза, 68)
Ноттингем Форест: Селс, Мурильо, Миленкович, Уильямс, Савона, Сангаре, Андерсон, Гиббс-Уайт, Домингес (Хатчинсон, 61), Ндой (Йейтс, 86), Игор Жезус (Хадсон-Одои, 86)
Огоҳлантиришлар: Гравенберх, 66. Кьеза, 87

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:27, 22.11.2025.
Ўқилди: 1267 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.